"АРДУС" ФУТЗАЛ КЛУБИ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ

Клуб тарихи.

«Ардус» мини-футбол клубига 1998 йилда асос солинган. Клуб дастлаб ҳаваскорлик мақомида фаолият олиб бориб, унда «Ардус» қўшма корхонаси ходимлари тўп суришган. «Ардус» жамоаси иштирок этган илк ҳаваскорлик мусобақаси «Банкир-1998» бўлган. «Ардус» ушбу мусобақада дебютант бўлишига қарамасдан, финалгача етиб бориб, охир-оқибат ғолибликни ҳам қўлга киритган. Шундан сўнг «Ардус» кўплаб ҳаваскорлик мусобақаларида иштирок этиб, уларнинг аксариятида ғолиб чиқди.

"Ардус" клуби президенти Жаҳонгир Усмонов жамоанинг навбатдаги қўлга киритилган соврини билан.

Ҳаваскор клуб бўлгани ҳолда, 2003 йилдан бошлаб «Ардус» ўз сафига собиқ футболчиларни жалб этишни бошлади. Шу йили жамоа Тошкент шаҳар биринчилигида ғолиб чиқиб, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Кубокдаги илк иштирок нисбатан муваффақиятли кечди. Жамоа кубок баҳсларининг ярим финалига қадар етиб бориб, Ўзбекистоннинг ўша вақтлардаги энг кучли клубларидан бири, Андижоннинг «Турон-С» жамоасига 3:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

2004 йилда «Ардус» профессионал футзал клубини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Жамоа Ўзбекистон чемпионати баҳсларида иштирок этишни бошлади. Элитадаги илк мавсумидаёқ «Ардус» чемпионатнинг олтин медалларини қўлга киритди. Худди шу 2004-2005 йиллар мавсумида «Ардус» Ўзбекистон Кубоги финалигача етиб борди, бироқ унда ғолиб чиқа олмади – ҳал қилувчи ўйинда «Строитель-Зарафшон» ғалаба қозонди. Умуман, «Ардус» Ўзбекистоннинг профессионал футзал клублари қаторига кирганидан бери олти марта мамлакат чемпионатида ва тўрт марта Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ғолиб чиқди.

«Ардус» клуби кўплаб турли халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этган. Улардан дастлабкиси 2006 йили синов тариқасида Эронда ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлган эди.

«Ардус» клуби кўплаб турли халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этган. Улардан дастлабкиси 2006 йили синов тариқасида Эронда ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлган эди.

«Ардус» клуби кўплаб турли халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этган. Улардан дастлабкиси 2006 йили синов тариқасида Эронда ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлган эди. «Ардус» ушбу мусобақада финалгача етиб борган, бироқ унда Эроннинг ўша вақтдаги чемпиони – «Шенса» ғолиб чиққанди. Бу вақтда «Ардус» шарафини Баҳодир Аҳмедов, Николай Одушев, Шавкат Абдураимов, Николай Кравченко, Беҳзод Ҳасанов ва бошқа шу каби таниқли ўйинчилар ҳимоя қилишар эди. Хизмат кўрсатган спорт устаси Азамат Абдураимов эса жамоанинг ўйновчи бош мураббийи эди. Эътиборли томони, «Ардус» ўйинчилари сафида клуб президенти Жаҳонгир Усмонов ҳам бор эди.

Хизмат кўрсатган спорт устаси Азамат Абдураимов жамоанинг ўйновчи бош мураббийи эди

Хизмат кўрсатган спорт устаси Азамат Абдураимов жамоанинг ўйновчи бош мураббийи эди

2012 йилда «Ардус» халқаро майдондаги муваффақиятини такрорлади. Кувайтда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида «Ардус» чиройли ўйинлар кўрсатиб, финалгача етиб борди. Бироқ, бу сафар ҳам жамоа мусобақа ғолиблигини қўлга кирита олмади. Ҳал қилувчи ўйинда омад яна Эрон клубига – бу сафар «Санае Гити Пасанд» жамоасига кулиб боқди.

Эътиборли томони, «Ардус» ўйинчилари сафида клуб президенти Жаҳонгир Усмонов ҳам бор эди.

Эътиборли томони, «Ардус» ўйинчилари сафида клуб президенти Жаҳонгир Усмонов ҳам бор эди.

Бугунги кунда «Ардус» футзал клуби ёш иқтидорларни тарбиялайдиган масканлардан биридир. Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг барча футболчилари, у ёки бу маънода, ушбу клуб билан алоқадор. Клуб президенти Жаҳонгир Усмонов эса Ўзбекистон Футзал уюшмаси вице-президенти ва Осиё Футбол конфедерациясининг Футзал қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

«Ардус» клубида Павел Саркисян, Азамат Абдураимов, Семён Могилёвский, Абай Гафаров, Александр Петров ва бошқа шу каби таниқли мураббийлар иштирок иш олиб борган. Айни вақтда жамоага Николай Одушев мураббийлик қилмоқда.

Сўровнома

Туғилган кун муборак

  • Даврон Абдурахмонов
    Ҳимоячи
    19 ноябрь
  • Элдор Хошимов
    Ҳужумчи
    31 октябрь
  • Максим Варкулевич
    Клуб шифокори
    12 ноябрь