"АРДУС" ФУТЗАЛ КЛУБИ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ

Янгиликлар.

Терма жамоалар
30.05.2017

Хосе Мария Мендез Ўзбекистондаги фаолиятини тугатди

Хабарингиз бор, 16-26 май кунлари Таиландда тарихда биринчи бор футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тўртинчи ўринни қўлга киритди. Ана шу мусобақа терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез учун сўнггиси бўлди. Бангкокда ўтган мусобақадан кейин испаниялик мутахассис ЎФФ билан тузган шартномаси муддати тугагани сабаб ўз лавозимини тарк этди.

Жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида терма жамоамиз 2016 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган ва Эронга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари, айнан Хосе Мария Пазос Мендез футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Ўтган йил куз ойида Колумбияда бўлиб ўтган мундиалда Ўзбекистон иштирок этиб қайтганди.



Мураббийнинг мамлакатимиздаги фаолияти анча самарали бўлди. Қуйида жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида фаолиятини бошлаганидан кейин эришган ютуқларини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан:

- 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалчиси (10-21 февраль, 2016 йил, Тошкент);
- 2016 йили Колумбияда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси (10 сентябрь - 1 октябрь, 2016 йил, Колумбия).

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан:

- 2017 йил Таиландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида 4-ўрин (16-26 май, 2017 йил, Таиланд).

"Ардус" жамоаси билан:

- Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015, 2016);
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2015-2016, 2016-2017);
- Ассоциация кубоги соҳиби (2015);
- Ўзбекистон кубоги финалчиси (2017).

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси раҳбарияти ва ходимлари мутахассисга юртимиздаги самарали фаолияти учун чуқур миннатдорчилик билдириб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Хосе Мария Мендез Ўзбекистон терма жамоасини олдин ҳам бошқарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоамиз 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эди.

Манба: ufa.uz.

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдишиш учун регистрациядан ўтган бўлишингиз керак!

Билдирилган фикрлар

Хозирча хеч ким ушбу хабарга фикр билдирмаган. Сиз биринчи бўлиб ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдишиш учун регистрациядан ўтган бўлишингиз керак!

Сўровнома

Туғилган кун муборак

  • Жўра Шаймардонов
    Клуб директори
    3 март
  • Николай Одушев
    Бош мураббий
    12 февраль