"АРДУС" ФУТЗАЛ КЛУБИ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ

Янгиликлар.

Терма жамоалар
20.05.2017

U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби - Мўғулистон

Бугун футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатининг гуруҳ босқич сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қатар ёшларини 7:4 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Хосе Мария Пазос Мендез шогирдлари 10 очко билан гуруҳни биринчи поғонада якунлади.

Энди вакилларимиз чорак финалда Мўғулистон U-20 терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Мўғулистонликлар "D" гуруҳида 7 очко билан Эрон ёшларидан кейин иккинчи ўринни банд этишди.

Мўғулистонга қарши ўйин 22 май куни 17:00да бўлиб ўтади.

U-20 Осиё чемпионати
Чорак финал
"Hua Mark Indoor Stadium"
22.05.2017, 17:00
Ўзбекистон U-20 - Мўғулистон U-20

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади. Чорак финалда ғалаба қозонганлар ярим финалга, ярим финалда ютганлар эса финалга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин учун ҳам учрашув ўтказилади.

Манба: ardusfc.uz.

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдишиш учун регистрациядан ўтган бўлишингиз керак!

Билдирилган фикрлар

Хозирча хеч ким ушбу хабарга фикр билдирмаган. Сиз биринчи бўлиб ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдишиш учун регистрациядан ўтган бўлишингиз керак!

Сўровнома

Туғилган кун муборак

  • Жўра Шаймардонов
    Клуб директори
    3 март
  • Николай Одушев
    Бош мураббий
    12 февраль